• 21 июль GMT +05:00
  • 7787.81
  • 9100.06
Тошкент шаҳар ИИБ ходимини ҳақорат қилган йигитга салкам 2 млн жарима солинди
27.03.2018 00:37:15
1502 Ўзбекистон

Ижтимоий тармоқда Тошукент шаҳар ички ишлар бошқармасига нисбатан уятли ва ҳақоратли сўзларни ишлатган фуқаролар жазоланади. Бу ҳақда Ички ишлар вазири ўринбосари Тошкент шаҳар ИИБ бошлиғи Генерал майор Р. Жўраев Яккасарой  тумани аҳолиси билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларини ижтимоий тармоқларда ҳақоратлаётган фойдаланувчилар жавобгарликка  тортиладилар.

“Агар, кимда ким мени барибир топа олишмайди ва истаганча ички ишлар органи ходимларини ҳақорат қиламан, унга тухмат қилавераман, деб ўйласа қаттиқ янглишади. Эътиборингиз учун шу йўналишда ишлар олиб борилган, бунинг маъмурий ва хатто жиноий жавобгарликка тортилган ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари йўқ эмас. ”, дейди Р. Жўраев.

Маълум бўлишича Сурхондарё вилоятида яшовчи 24 ёшли Х. Ж. атайин Тошкент шаҳар ИИБ ходимининг ғурурини топтагани учун маъмурий жавобгарликка тортилди. Шайхонтоҳур туман маъмурий судининг қарорига кўра, фуқаро Х. Ж.га энг кам иш ҳаққининг 10 баравари яъни 1 722 400 сўм миқдорда жарима солинган.

Тошкент шаҳар ИИБ ахборот хизмати фуқаролардан ижтимоий тармоқларда хақоратли ва уятли сўзлардан тийилишни талаб қилмоқда.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82