• 24 апрель GMT +05:00
  • 8068.17
  • 9899.64
Бугундан қайси қонунлар кучга кирди?
03.04.2018 17:37:35
956 Ўзбекистон

Бугундан қайси қонунлар кучга киради? Мазкур саволга миллий ахборот агентлиги расмий жавоб берди.

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўртинчи ялпи мажлисида сенаторлар томонидан маъқулланган қонунлардан учтасига 2018 йил 2 апрелда имзо чекди.

Мазкур қонунга кўра, 18 апрель – Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари куни этиб белгиланди.

Президент имзолаган навбатдаги қонун Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси, Қозоғистон Республикаси ва Туркманистон ўртасида уч давлатнинг Давлат чегаралари туташган нуқтаси ҳудуди тўғрисидаги Шартномани (Самарқанд, 2017 йил 10 ноябрь) ратификация қилиш ҳақида»дир. Ушбу қонун билан мазкур Шартнома ратификация қилинди.

Шунингдек, «Ўзбекистон Республикаси билан Афғонистон Ислом Республикаси ўртасида фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги Шартномани (Тошкент, 2017 йил 5 декабрь) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига биноан қонун номида акс этган Шартнома ратификация қилинди.

Бугун матбуотда эълон қилинган мазкур қонунлар кучга кирди.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82