• 24 апрель GMT +05:00
  • 8068.17
  • 9899.64
Хитойда бир дақиқа ичида содир бўладиган воқелар сизни ҳайратга солади
03.04.2018 17:34:28
809 Ўзбекистон

Хитойда ҳар дақиқада 33 бола туғилади, 20 янги оила қурилади, 26 киши ишга жойлашади.
Бир дақиқада конвейердан 55 автомашина чиқади, 1,2 минг тонна дон етиштирилади, 52,8 млн юанлик ($8,3 млн) маҳсулотлар сотилади ва 157 млн юанлик ($24,8 млн) миллий ялпи маҳсулот яратилади.
379 млн юанлик ($60 млн) мобил тўловлар бажарилади, 46,8 минг Гбайт мобил маълумотлар узатилади, онлайн-дўконларда 10,4 млн юанлик ($1,6 млн) маҳсулот ва хизматлар сотилади, курьерлар 76 минг жўнатма олади ва юборади. Тезюрар поезд Фусин (复兴号) қарийб 6 км босиб ўтади, Sunway Taihu Light суперкомпьютери 7,5 квинтиллион (7 500 000 000 000 000 000) ҳисоб-китоб қилади, 3,3 млн юан ($0,5 млн) тадқиқотлар учун сарфланади.
Аэропортларидан икки самолёт ҳавога кўтарилади, 272 нафар хитойлик сайёҳ чет элга чиқади. У ерда сайёҳлар $360 минг сарфлайди. 55 хорижлик Хитойга киради.
Дунёда Хитойда ишлаб чиқарилган 2,3 мингдан зиёд мобил телефонлар сотилади. Хитой 29,2 млн юанлик ($4,6 млн) маҳсулотларни экспорт қилади, 23,7 млн юанлик ($3,7 млн) импорт қилади. Хитойнинг хорижий инвестициялари 1,5 млн юанга ($237 минг) етади. Хитой компанияларининг хорижий бўлинмалари эса чет давлатлар хазинасига $57 минг солиқ тўлайди.
Хитой ишчилари бир дақиқада 596 метр йўл ётқизади, улар 16 соатдаёқ Гонконг-Чжухай-Макао сув ости тоннелини ўтказди, Пекиндаги Санюан автомобиль кўпригини бузиб, яна қуриш учун уларга атиги 43 соат кифоя қилди, 60 кун ичида хитойлик нефтчилар тарихда ила маротаба Жанубий Хитой денгизи тубидан рекорд ҳажмда “ёнувчан муз” (сув ва табиий газ бирикмаси) қазиб чиқарди.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82