• 21 июль GMT +05:00
  • 7787.81
  • 9100.06
Ўзбекистонда пул алмаштирилмаслигига жиддий сабаблар бор
04.04.2018 12:54:26
1492 Ўзбекистон

Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги пул ўзгариши ва инфиляция ҳақида маълумот бергач, ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинди. Кўпчилик томонидан пул алмашиши ҳақидаги саволга очиқ маълумот берилмагани айтилгач, эксперт Адҳам Шодмонов бу мавзуга яна қайтди. 

— Пул бозор шароитида хўжалик муомаласига чиқариладиган ва ишлатиладиган тўлов воситаси ҳисобланади ва бу доимий характерга эга. Нақдсиз пуллар тижорат банклар ўз мижозларига қарз берганида муомалага киритилади. Нақд пуллар эса банк мижозларга кассалар орқали берилади.

Бунда ҳар қайси мижоз, албатта, банк қарзларини қайтариши ва бошқа пул муомалалари (харидлар) учун банкларга пул топшириши шарт. Демак, бу ҳолатда муомаладаги пул миқдори ўзгармайди. Пул эмиссияси ҳолатида пулни муомалага чиқариш эса пул умумий миқдорининг ортишига олиб келади.

Одатда кредитлар, банкдаги бор пул ҳисобидан берилади. Бор пул эса – банкнинг ўз пули, жалб этилган манбалар - грант, омонат каби қарзлардан ташкил топади. Нархларнинг ёки ишлаб чиқаришнинг ўсиши муомалага яна пул чиқариш заруриятини юзага келтиради.

Эмиссиянинг ўсиши эса давлатнинг товар муомаласи талаби билан чамбарчас боғлиқдир. Бу тўғрисида аҳоли олдиндан хабардор қилинади. Мисол учун, жаҳон тажрибасида бир ой ёки бир ҳафта олдин.

Бундай талаблар турлича бўлиши мумкин. Кўплаб давлатларда буни бюджетнинг йирик миқдордаги тақчиллиги билан боғлашади. Қувонарлиси, Ўзбекистонда бундай тақчиллик кузатилгани йўқ. Ёки товарлар муомаласининг қисқариши, миллий ишлаб чиқариш суръатларининг тушиб кетиши ҳам сабаб бўлиши мумкин. 

Юртимизда аксинча миллий ишлаб чиқариш кун сайин ривожланиб бормоқда, демакки пул алмашади ёки синиши ҳақидаги барча миш-мишлар асоссиз.

Яна бир гап. Пул чиқаришда ўз-ўзидан эмиссиявий даромад олиш ҳам назарда тутилади. Хусусан, ўрта асрларда бу жараён тангаларнинг бузилиши билан ҳам боғлиқ бўлган. Чунки бундан катта даромад олинган. Кейинчалик қоғоз пуллар чиқарилишида ҳам катта даромад олина бошлаган, яъни қоғоз пуллар ўрнига номиналини ўзгартирмасдан шундай қийматли тангаларни зарб этиш ҳам катта даромад келтирган.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82