• 24 апрель GMT +05:00
  • 8068.17
  • 9899.64
Энди киракашлар яна кўпаядими?
12.04.2018 13:27:47
692 Ўзбекистон

Ўзбекистонда жисмоний шахсларга такси хизматлари кўрсатиш ҳуқуқи берилади, деб хабар қилди Sputnik.

Бу борада "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек бизнес юритиш шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент фармони қабул қилинди.

Энди, 2018 йил 1 июндан бошлаб енгил автомобилга эга бўлган жисмоний шахсларга якка тартибдаги тадбиркор шаклида йўналишли такси сифатида йўловчиларни тижорат асосида ташиш ҳуқуқи берилади.

Ҳозирча ҳайдовчиларнинг йўналишга чиқишдан олдин мажбурий тиббий кўрикдан ўтиши ва унинг автомашинаси техник кўрикдан ўтиш масалалари ноаниқ бўлиб турибди.

Ҳозирги кунда республикада такси паркларда барча ҳайдовчилар йўналишга чиқишдан олдин бу тадбирларни амалга ошириш зарурлиги тўғрисида тартиб амал қилади.

Шу билан бирга, бир ой олдин Ўзбекистон автомобил транспорт агентлиги раҳбар ходимлари жисмоний шахсларга йўловчиларни ташиш ҳуқуқини бериш масаласини кўриб чиқилмаёганлигини таъкидлагандилар.

Бундай ҳолатда бу каби хизматларнинг сифати ва хавфсизлигини назорат қилиш қийин бўлади.

Амалдаги қонунчилик талабларига кўра, йўловчиларни ташиш ҳуқуқи фақат лицензияга эга бўлган юридик шахсларга рухсат беради.

Такси ҳайдовчиси сифатида ишлашга истак билдирган автоулов эгалари ушбу турдаги транспорт хизматларини амалга ошириш учун лицензияга эга бўлган юридик шахс билан меҳнат шартномасини тузиши зарур.

Шундан сўнг, ТТ серияли махсус номерни олиш мақсадида ўзининг автоуловини юридик шахсга нотариал тартибда расмийлаштириб бериши керак. Бунинг натижасида автоулов эгаси ишга қабул қилиниб, меҳнат дафтарчасини олади.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82