• 21 июль GMT +05:00
  • 7787.81
  • 9100.06
ДИҚҚАТ: GM Uzbekistan ташаббуси билан ҳиндистонлик шифокорлар андижон ва тошкент аҳолисини бепул кўрикдан ўтказишди
12.04.2018 14:14:23
1152 Ўзбекистон

GM Uzbekistan» АЖ ташаббуси билан Андижон вилоятининг Бўз ва Қўрғонтепа туманлари ҳамда Тошкент шаҳрида ҳиндистонлик мутахассисларнинг бепул тиббий кўриги ташкиллаштирилди.

Тўрт кун давомида Ҳиндистоннинг етакчи SARVODAYA госпитали шифокорларидан иборат онколог, кардиолог ва нефролог Андижон ва Тошкент аҳолисини бепул кўрикдан ўтказишди ва ўз маслаҳатларини беришди.

Кўрик GM Uzbekistan компанияси томонидан ўтган йилнинг ноябр ойида қуриб топширилган, энг сўнгги технологиялар билан қайта жиҳозланган «Clinic Pro» диагностика марказларида ташкил этилди. Тўрт кун давомида шифокорлар Қўрғонтепада 130 нафар, Бўзда – 85 ҳамда Тошкент шаҳрида 200 нафар беморни кўрикдан ўтказишди.

Кўрик натижаларига кўра беморларга тавсиялар берилди, даволаш схемалари қайта кўриб чиқилди, беморларнинг даволовчи шифокорлари билан маслаҳатлашувлар олиб борилди.

Мазкур ташриф «GM Uzbekistan» ташаббуси билан ташкиллаштирилаётган хорижий мутахассислар иштирокидаги учинчи бепул кўрик саналади.

Ташриф якунида томонлар доимий равишда «Clinic Pro» ҳамда SARVODAYA госпитали ўртасида тажриба алмашишга, ҳинд шифокорлари иштирокида беморларга жарроҳлик амалиётлари ўтказишга келишиб олишди.
«GM Uzbekistan» АЖ ижтимоий-масъул бизнес субъекти сифатида келгусида ҳам хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда аҳолининг саломатлигини яхшилаш йўлидаги ҳаракатларини давом эттиради.

SARVODAYA госпитали 1997 йилда ташкил этилган бўлиб, Ҳиндистоннинг энг етакчи тиббиёт муассасаларидан бири саналади. Бугунги кунда мазкур муассаса кардиология, юрак-торракал ҳамда қон-томир жарроҳлиги, саратонни даволаш, неврология, урология, гастроэнтерология соҳаларида ўз хизматларини кўрсатадиган энг яхши марказлардан бири саналади. Клиника халқаро даражадаги инфратузилмага эга тиббиёт муассасаларидан биридир.

GM Uzbekistan Жамоатчилик билан алоқалар хизмати

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82