• 15 июль GMT +05:00
  • 7813.42
  • 9176.86
Илк бор Қашқадарёда ҳоким масжид қуриш таклифини билдирди
10.04.2018 11:30:14
1214 Ўзбекистон

Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев "Хўжа Илғорда масжид қурамиз"- деди ЎзА мухбирига берган интервьюсида.

Зафар Рўзиев Амир Темур таваллуд топган Хўжа Илғор қишлоғида буюк Соҳибқирон, давлат арбоби Амир Темур таваллудининг 682 йиллиги нишонланаётган тадбирда қишлоқдаги бўлажак ўзгаришлар ҳақида интервью берган.

"Қашқадарёда 500 мингдан ортиқ оила истиқомат қилади. Бугун уларнинг барчаси оиласи даврасида, маҳалла-кўйларда, таълим муассасаларида, Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган Оқсарой ёдгорлик мажмуаси атрофида Амир Темур хотирасига Қуръон тиловат қилиб, бобомиз ҳақида фарзандларига сўзлаб бермоқда. Хусусан, Хўжа Илғор қишлоғида халқ сайли кўринишида илк бор ўтказилаётган бугунги тадбир халқимиз кайфиятини кўтариб юборди. Келгусида бу қишлоқда Амир Темур таваллуд кунини анъанавий ўтказишни режалаштирганмиз.

Бундан ташқари Хўжа Илғор қишлоғида туризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратамиз. Бу ерда йирик масжид бунёд этилиши режалаштирилмоқда. Бу ерга зиёрат туризми учун келган сайёҳлар ибодат амалларини бажаришлари мумкин бўлади. Ҳудудда Амир Темур ва темурийлар даврига оид музей ташкил қилиниши кўзда тутилган."- дейди ҳоким.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82