• 24 апрель GMT +05:00
  • 8068.17
  • 9899.64
Имом машинасининг устида Аллоҳ ёзуви пайдо бўлди
04.03.2018 01:04:36
2611 Ўзбекистон

Оксфорд шаҳри марказий масжидининг имоми Хожа Рамзи ҳазрат кечки ибодатдан кейин кўчага чиқиб, автомашинасининг капоти устида араб тилида “Аллоҳ” ёзуви пайдо бўлиб қолганига гувоҳ бўлди.
Британиялик Metro нашрининг ёзишича, ушбу ёзув машина устига тушган қор учқунларидан ҳосил бўлган.
Имом бу ёзувни диққат билан ўрганиб, унда ҳақиқатдан ҳам “Аллоҳ” ёзуви ёзилганига амин бўлди ва уни суратга олиб қўйди.
Имомнинг айтишича, бу ёзув инсон қўли билан қилинмаган, негаки капот устидаги қор табиий ҳолатда турган эди.
“Бу Аллоҳнинг менга юборган бирон бир белгиси бўлса керак”, — дея ўз ҳаяжонини яшира олмади имом.
Ўзбекистон мусулмонлар идораси матбуот хизмати

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82