• 21 июль GMT +05:00
  • 7787.81
  • 9100.06
Ўзбекистонда хорижга ишлашга кетаётганларга 1000 АҚШ доллари берилади
06.03.2018 16:33:23
4899 Ўзбекистон

Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ахборот хизматидан маълум қилишларича, вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республикадан ташқарига чиқаётган ҳар бир фуқарога темир йўл ва авиачипта харид қилиш ҳаражатларини қисман қоплаш учун 300 минг сўм миқдорда беғараз тўлов бир йилда бир марта амалга оширилади.

Бу ҳақида Президентининг 2018 йил 5 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида келтирилган.

Қарор билан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига чиқаётган фуқароларга темир йўл ва авиачипталар нархларига чегирмалар тақдим этиш тизими жорий этилади. Хусусан, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ва Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси 2018 йил 1 апрелдан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республикадан ташқарига чиқаётган фуқароларга плацкарт ва умумий вагонларга темир йўл чипталари ҳамда иқтисодий класс авиачипталар нархларига 20 фоизгача чегирма тақдим этади.

Вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига чиқиб кетаётган фуқаролар учун банк ва суғурта хизматлари кўрсатилади. Жумладан, “Алоқабанк”нинг соддалаштирилган очиш шартлари билан “VISA-migrant” пластик карталарини жорий этиш, ҳамда “Ипотека банк” томонидан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республикадан ташқарига чиқаётган фуқароларга 1000 АҚШ доллари эквивалентида кредит ажратиш кўзда тутилган. “Ўзагросуғурта” акциядорлик жамияти томонидан Россия Федерациясига вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган фуқароларни комплекс суғурта ҳимоя қилиш бўйича Россияда ўз ваколатхоналарини очиш, имтиёзли тарифлар бўйича темир йўл ва авиачипталар сотиш ихтисослаштирилган кассаларда вақтинчалик фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини суғурталашни расмийлаштириш учун доимий тарзда суғурта агентларини жойлаштириш белгиланган.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82