• 15 июль GMT +05:00
  • 7813.42
  • 9176.86
Тошкентда ҳайдовчилар қоидабузарларни сотиб, бюджетга қанча пул туширганини биласизми?
14.04.2018 20:17:33
4586 Ўзбекистон

Бир ой аввал Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси www.ubdd.uz сайтини ишга туширган. Мазкур сайтга шаҳримиз ҳайдовчилари ўз автомашиналари видеорегстраторлари орқали тасвирга туширилган бошқа ҳайдовчиларнинг қоидабузарликларини жўнатмоқдалар.

Видеога мухрланган тасвир ЙХҲБнинг тегишли ишчи гуруҳи томонидан ўрганилиб, ҳайдовчилар жаримага тортилмоқда.

Қоидабузарларга бефарқ бўлмаган фаол ҳайдовчилар 36 кун ичида – 5 март кунидан 11 апрелга қадар 261 та видеотасвир жўнатганлар. Улар ўрганилиб, қоидабузар ҳайдовчиларни жаримага тортиш натижасида давлат бюджетига 163 млн. сўмдан ортиқ пул келиб тушган. Бу ҳақда Тошкент ЙХҲБ вакили uza.uz га хабар бермоқда

Тўғри, кимлардир бундай ҳаракатларни номақбул иш деб тушинар, айримлар “сотқинлик” дея таъриф берар, бироқ хатоларга шунчаки кўз юмиб кетмай ўз вақтида тегишли мутасаддиларга хабар бераётган юртдошларимиз ўзгалар ҳаёти учун қайғураётганини, мусибатли воқеаларнинг олдини олаётганини унутмасин. Зеро, бу жамоатчилик назорати кучаяётганидан далолат беради.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82