• 15 июль GMT +05:00
  • 7813.42
  • 9176.86
"Водители Ташкента"да тарқалган видео сабаб, BMW X6 ҳайдовчиси жарима тўлади
09.04.2018 14:47:34
1825 Ўзбекистон

Тошкент шаҳар ЙҲХБ ходимлари ўзбошимчалик билан ўз автомашинасига овозли ва ёниб-ўчувчи “мигалки” ўрнатган BMW X6 ҳайдовчини аниқлашди ва жаримага тортишди. Бу ҳақда uznews.uz сайти хабар бермоқда. 

Яқинда ижтимоий тармоқларда “БМВ-Х6” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси ёритувчи ва бошқа қурилмалардан фойдаланганлиги, уларни ўрнатганлиги ҳақида видеолавҳа тарқалган эди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида “БМВ-Х6” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси 1985 йилда туғилган Ф.Ж. Уйғур кўчасида тўхтатилиб текширилганда, тегишли рухсат олмай туриб транспорт воситаларига товуш чиқарувчи ва ёритувчи махсус қурилмаларни ўрнатиб ҳаракатлангани аниқланди.

Хайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 127-моддаси 2-кисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82