• 17 июль GMT +05:00
  • 7813.42
  • 9176.86
Юнусобод тумани ИИБ ходимлари аҳолини фирибгарлардан эҳтиёт бўлишга чақирмоқда
19.04.2018 17:25:08
1521 Ўзбекистон

Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида фирибгарлардан эҳтиёт бўлишга чақирувчи баннерлар пайдо бўлди. Ҳусусан, Олой бозори ҳудудида ҳам  шунга ўҳшаш чақирувларга дуч келасиз.

Тошкент шаҳри Юнусобод тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ташаббуси билан тумандаги бозорлар худудида фирибгарлар тузоғига тушиб қолмаслик, бировнинг ишончини суистеъмол қилиб кун кечираётганлардан эҳтиёт бўлишлик мақсадида ташвиқот баннерларини ўрнатилмоқда. Албатта, фирибгарлардан зарар кўрган фуқароларни хуқуқ тартибот органлари ҳимоя қилади. Лекин, энг мақбули фирибгарларга алданмаслик ва ҳушёрликни сақлашдир. Ўйлаймизки баннерлар оз бўлсада одамларни ҳушёрликка чорлайди.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82