• 20 май GMT +05:00
  • 8025.83
  • 9597.29
2004 йилдан бери илк бор Россия «Евровидения» финалига чиқмади
11.05.2018 16:41:37
288 Ўзбекистон

Россиянинг «Евровидение» қўшиқлар танловидаги вакили Юлия Самойлова финалга чиқмади. Конкурс ярим финални ўтказа бошлаган 2004 йилдан бери илк бор Россия якуний концертда иштирок этмайди.
10 май куни Португалиянинг Лиссабон шаҳрида иккинчи ярим финал бўлиб ўтди,унда Самойлова I Won’t Break («Я не сломаюсь»- “Мен синмайман”) қўшиғини ижро этди.

Қўшиқчи конкурсда 2017 йилда иштирок этиши керак эди. Бироқ танлов Украинада бўлиб ўтгани туфайли, маҳаллий расмийлар унга мамлакатга киришига рухсат бермади – Самойлова Украина НЎП орқали эмас,балки Россия орқали Қримга боргани учун Украина қонунларини бузган эди.

Шундан сўнг конкурс ташкилотчилари, Қўшиқлар танлови билан шуғулланувчи Европа намойишлар уюшмаси (EBU) қабул қиладиган мамлакат худудларига киришда муаммолар яратилмаслиги боис қоидаларни ўзгартирди.

Россия Самойловани 2018 йилги конкурсга юборишга қарор қилди. «Евровидения» финали 12 май куни бўлиб ўтади. Букмекерлар Кипр вакили бўлмиш қўшиқчи Элени Фурейра ғолиб бўлишини башорат қилишмоқда, у «Fuego» («Пламя»- “Ёнғин”) қўшиғи билан иштирок этмоқда.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82