• 20 май GMT +05:00
  • 8025.83
  • 9597.29
АҚШ Федерал қидирув бюроси Бош прокуратурада портлашдан кейинги тергов амалиёти бўйича машғулот ўтказди
25.04.2018 14:36:42
676 Ўзбекистон

АҚШ Федерал қидирув бюроси Бош прокуратура олий ўқув курсларида портлашдан кейинги тергов амалиёти бўйича машғулот ўтказди

Америка Қўшма Штатлари Федерал қидирув бюросининг тўрт нафар махсус агенти ва портловчи моддалар бўйича мутахассиси Бош прокуратуранинг Тошкентдаги Олий ўқув курсларида портлашдан сўнгги тергов амалиётлари бўйича бир ҳафталик тренинг ўтказди. Унинг бир қисми Ички ишлар вазирлигида ўтказилган мавзуга оид амалий машқлардан иборат бўлди. Ушбу машғулотларда далил топиш ва тўплаш, қурилмани қайта тиклаш ва халқаро ҳамкорликни йўлга қўйишда зурур бўлган муҳим билим ва кўникмаларни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилди.      

“Бундай машғулотлар ёрдамида Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) халқаро ҳуқуқ-тартибот органларидаги ҳамкорларга ҳамкорликни кучайтириш ва далил йиғишга ёрдам берувчи умумий ва илғор қидирув усулларига оид кўникмаларни ўргатади. Бундай машғулотлар бутун дунё бўйлаб ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади,”- деди ФҚБ вакили.     

Бу лойиҳани АҚШ элчихонасидаги Дипломатик хавфсизлик бўйича минтақавий идора ҳам қўллаб-қувватлади. “Мазкур тренинг ва ҳамкорлик қидирув-тергов, далилларни йиғиш ва жиноий жавобгарликка тортишга доир усулларимизни бирлаштиришга ёрдам беради. Реал текширув бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашиш ва амалий машғулотлар ўтказиш орқали, ФҚБ экспертлари келгусида трансмиллий жиноят ва террористларга қарши биргаликда кураш олиб бориш учун, АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳаларидаги ҳамкорликни мустаҳкамлайди.

АҚШ Федерал қидирув бюроси Адлия департмаенти учун қидиру-тергов ишлари олиб бориш мақсадида 1908 йили ташкил этилган. Етмиш йилдан ортиқ вақт мобайнида ФҚБ америкаликларни ҳимоя қилиш ва бошқаларга ёрдам бериш мақсадида асосий ҳуқуқни муҳофаза қилиш, разведка ва хавфсизлик органлари билан муносабатлар ўрнатиш орқали чет элларда махсус агент ва бошқа ходимларини жойлаштириб келмоқда.  

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82