• 17 июль GMT +05:00
  • 7813.42
  • 9176.86
Лола Каримова ўрнига янги президент сайланди
05.04.2018 12:49:12
2507 Ўзбекистон

 Жорий йилнинг март ойида Лола Каримова-Тиллаева Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти лавозимини тарк этишга мажбур бўлганини, ўз фейсбук саҳифасида маълум қилган эди. Кеча, Лола Каримова аввал эгаллаган ўринга янги раҳбар сайланди.

Абдуллаева Заррина Аъзамовна Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти лавозимига сайланди, деб хабар беради МОҚ матбуот хизмати. 4 апрель куни Миллий олимпия қўмитасида бўлиб ўтган Ўзбекистон гимнастика федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференциясида ушбу ташкилий масала кўриб чиқилди.

Заррина Абдуллаева — Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози, бунгача «Ёшлар иттифоқи спорт маркази» маъсулияти чекланган жамият директори лавозимида фаолият олиб борган

Конференция давомида шунингдек, федерациянинг биринчи вице-президенти сифатида ишлаб келган Руслан Мустаев ва федерация бош котиби сифатида фаолият кўрсатган Гёзелла Филлиповалар ўз лавозимларидан истеъфога чиқишган.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82