• 20 май GMT +05:00
  • 8025.83
  • 9597.29
Ўқувчиларнинг оммавий ҳушдан кетиши… васваса кузатилди
10.04.2018 11:50:54
1998 Ўзбекистон

Тожикистонда 5 апрел куни  Мўминобод туманидаги Чарги қишлоғи мактабида 5 ва 9 синф ўқувчилари дарс вақтида ҳушларидан кетишди. Маҳаллий шифокорлар болаларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатди, бироқ ўша куни болаларнинг нима сабабдан ҳушидан кетиш сабаблари аниқланмади.
Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги 9 апрел куниб баёнот бериб, Мўминобод туманидаги Чарги қишлоғидаги болалар руҳий тушкунлик васвасаси  сабаб ҳушларини йўқотганликларини маълум қилди.
«Вазирликнинг махсус комиссияси ҳодисани диққат билан ўрганиб чиққанидан сўнг Чарги қишлоғидаги ўқувчилар синфдошларидан бирининг ҳушдан кетишини гувоҳи бўлишган, деган хулосага келди”, дейилади вазирлик матбуот хизматининг ёзма жавобида.
Мактубга кўра, шифокорлар, эпидемиолог ва руҳшунослардан иборат комиссия аъзолари Чарги қишлоғидаги барча хонадонларда бўлишиб, болаларни сув ёки овқатидан заҳарланишига сабаб бўладиган омилларни кўришмаган.
Чарги қишлоғида истиқомат қилувчи Ҳамид Одинаевнинг айтишича, унинг икки нафар набираси ҳушдан кетган. «Улардан бири мактабда, иккинчиси эса уйда ҳушдан кетди. Биз бу каби кўриниш билан илк бор тўқнаш келдик. Ҳозир улар уйда доимий шифокорлар назоратида бўлиб туришибди», — дейди Одинаев.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг июнида Шамсиддин Шохин туманидаги Хўжағалтон қишлоғида ўнлаб ўқувчилар дарс вақтида ҳушдан кетган эди. Кейинроқ, Давлат санитария-эпидемиология хизмати, 25 нафар ўқувчининг ҳаммаси инсектициддан заҳарланганини айтган эди. Бу модда ҳашоратларга қарши курашда ишлатилади.

Биз билан боғланиш: +998 71 244-25-30; +998 93 577-05-82